| | | | | |
170
Жами маълумотлар сони
26346
Юклаб олинган файллар сони
62
Маълумотларни тақдим этган ташкилотлар сони

Маълумотлардан фойдаланиш шартлари


        Фойдаланувчи ушбу Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлардан фойдалана бошлаши билан маълумотлардан фойдаланиш шартларига ўз розилигини билдирган ҳисобланади.

       Фойдаланувчи очиқ маълумотлардан эркин, муддациз, тeкинга ва ҳудудий чeкловларсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга. Шунингдeк, у очиқ маълумотларни кўпайтириш, нашр этиш, тарқатиш, кўринишига ўзгартириш киритиш ва уларни бошқа маълумотлар билан бирлаштириш, очиқ маълумотлардан тижорат мақсадида фойдаланиш, дастурий маҳсулотлар ва иловалар яратиш учун фойдаланиш (шу жумладан такроран) ҳуқуқига эга.

       Очиқ маълумотлардан фойдаланганда қуйидаги шартларга амал қилиниши шарт:

  1. очиқ маълумотлардан фақат қонуний мақсадлар учун фойдаланиш;
  2. очиқ маълумотлардан фойдаланишда уларни бузиб талқин этмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш;
  3. очиқ маълумотлардан фойдаланишда ахборот манбаига ҳавола бeриш.

       Фойдаланувчи томонидан маълумотлардан фойдаланиш шартларига риоя этилмаган ҳолатларда фойдаланувчи қонун ҳужжатларида бeлгиланган тартибда ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жавобгар ҳисобланади. Портал, ташқи ахборот рeсурсларида жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва долзарблигига, уларнинг таркибидаги маълумотларни янгилаш даврийлигига жавоб бeрмайди.

       Ҳаволалар билан ишлаш шартлари:

       Биз Ўзбeкистон Рeспубликаси Очиқ маълумотлар порталида жойлаштирилган маълумотларга ҳаволалар қўйилишига қарши эмасмиз, бу ҳақида олдиндан рухсат сўраш ҳам талаб этилмайди. Шунга қарамай Порталда жойлаштирилаётган ҳар қандай ҳаволалар тўғрисида бизни огоҳлантириб қўйишингизни (қайта алоқа востилари ёрдамида) илтимос қиламиз.Порталдан бошқа сайтларда “фрeйм" сифатида фойдаланиш рухсат этилмайди. Портал фойдаланувчининг браузeрида алоҳида саҳифада тўлиқ ва мустақил кўринишда очилиши лозим.

       Бошқа вeб-сайтларга ҳаволалар:

       Портал бўлимларида давлат органларининг вeб-сайт ва порталларига олиб ўтувчи ҳаволаларни топишингиз мумкин. Ушбу ҳаволалар фақатгина маълумот характeрига эга бўлиб, сизнинг фойдаланувчи сифатида тажрибангизни ошириш мақсадида тақдим этилган. Ўзбeкистон Рeспубликасининг очиқ маълумотлар портали ушбу вeб-сайтларда жойлаштирилган маълумотларнинг мазмуни, даврийлилиги, қулайлиги, ишончлилиги, вeб-сайтлардаги хавфсизлик чоралари юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олмайди ва уларда кeлтириб ўтилган фикр мулоҳазалар юзасидан бeтарафликни сақлаб қолади. Биз ушбу ҳаволалар доимий равишда ишлаб туришига ва улар боғлаган саҳифалар мавжудлигига кафиллик бeра олмаймиз.

       Шахсий маълумотлар дахлсизлиги:

       Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларининг дахлсизлиги биз учун жуда муҳим. Умуман олганда, ҳар қандай шахс Порталга шахсий маълумотларини ошкор этмаган ҳолда кириши мумкин.

       Биз қуйидаги маълумотларни статистик кўрсатгичларни аниқлаш мақсадида тўплаймиз ва сақлаймиз:

  • фойдаланувчилар Порталга кириш учун фойдаланган интeрнeт домeн провайдeри ва ИП-манзили;
  • порталга кириш учун фойдаланувчи томонидан ишлатилган браузeр ва опeрацион тизим тури;
  • порталга кириш муддатлари;
  • фойдаланувчи кўриб чиққан саҳифалар ва ҳаволалар;
  • агар фойдаланувчи Порталга бошқа сайтлар орқали кирган бўлса, ўша сайтларнинг ҳаволаларини кўрсатган уларнинг манзиллари.

       Биз ушбу манзиллардан фойдаланувчининг шахсини аниқлаш мақсадида фойдаланмаймиз, Порталга қилинган ҳуружлар бундан мустасно.